1

Трамп муҳожирларни депортациядан ҳимояловчи дастур ёпилишини маълум қилди

ДУНЁ 03.04.2018, 10:29
Трамп муҳожирларни депортациядан ҳимояловчи дастур ёпилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни вақтинчалик тўхтатиб турадиган "DACA" дастури ўз ниҳоясига етганини маълум қилиб, Мексикадан мамлакатнинг қуруқликдаги чегаралари хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди.

АҚШнинг олдинги Президенти Барак Обама маъмурияти томонидан жорий қилинган "DACA" дастури мамлакатга болалигида ноқонуний кириб келган муҳожирларни депортация қилишни вақтинчалик тўхтатиб турар эди.

Конгрессда мазкур дастурнинг истиқболи ҳақида Республикачилар ва Демократлар партиялари бир тўхтамга кела олмаган.

Трамп эса "DACA"га аввал бошданоқ қарши эди. АҚШ Президентининг фикрича бу дастурнинг фойдасидан кўра зарари кўп. Ҳозир эса дастур "ўлган" бўлиб, ишлаши ҳам даргумон.

Айни вазиятда мамлакатнинг шимолий чегараларидан ноқонуний кириб келадиган мигрантлар оқимини тўхтатишда Мексиканинг имконияти етарли, бунинг учун уларда чегара борасидаги қонунлар ишлаб турибди, деган Трамп Твиттердаги саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1