1

АҚШда икки самолёт тўқнашди, жабрланганлар бор (видео)

ДУНЁ 03.04.2018, 14:13
АҚШда икки самолёт тўқнашди, жабрланганлар бор (видео)

2 апрель куни Американинг Индиана штати ва Марион шаҳри аэропортида фавқулодда ҳодиса юз берди.

Аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётган бир моторли “Cessna 150” самолёти икки моторли бизнес-самолёт ” Cessna 525”га бориб урилиши оқибатида иккига бўлиниб кетган.

Тўқнашув оқибатида “Cessna 150”да бўлган икки киши ҳалок бўлди. Бизнес-самолёт ”Cessna 525” йўловчиларига ҳеч нима қилмаган.

Таъкидланишича, фавқулодда ҳодиса “Cessna 525” аэропортга энди қўнган вақтда содир бўлган. “Cessna 150” учувчисининг нима сабабдан бизнес-самолётни пайқамай қолгани эса маълум эмас.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан текшириш ишларини бошлаган.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1