АсосийDunyo

YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди (Видео)

'YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди (Видео)'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди, деб хабар берди lenta.ru нашри, YouTube штаб-квартираси ходимларининг Твиттер саҳифасида қолдирган хабарига асосланган ҳолда.

Мазкур отишмани қуроланган аёл уюштирган. Хабарларга кўра, аёл бу офисга орқа эшикдан кирган. У қуролидан ўт очиб, камида тўрт кишини жароҳатлаган, кейин эса ўзини ўлдирган. Жароҳат олган ходимлар касалхонага етказилган, полиция вазиятни ўрганмоқда.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 13 атрофида содир бўлган

Компания ходимларидан бири бўлган Вадим Лаврусик нинг сўзларига қараганда, у отишма овозини эшитган. Ваҳимада югураётган одамларни кўргач, ҳамкасблари билан хонага яшириниб олган.

YouTube штаб-квартирасида 1700 нафарга яқин ходим ишлайди, улар эвакуация қилинган. Полициянинг дастлабки тахминига кўра, бу отишма теракт эмас, балки зўравонлик, деб баҳоланмоқда.


Бошқа янгиликлар