1

АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши давом этмоқда

ДУНЁ 04.04.2018, 15:45
АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши давом этмоқда

Бугун Хитой Давлат кенгаши АҚШнинг 106 турдаги маҳсулотига 25 фоизлик бож қўйиш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Хитой Марказий телевидениеси тарқатган хабарга асосланиб, бу ҳақида РИА Новости ёзади.

Таъкидланишича, мазкур қарор Вашингтоннинг Хитойга тегишли кенг турдаги маҳсулотларга янги божлар қўйиш борасида берган таклифига жавоб чорасидир. Ҳужжат АҚШ томонидан янги божлар эълон қилиниши заҳоти кучга киради.

25 фоизлик бож қўйилаётган 106 турдаги АҚШ товарлари ичида автомобиллар, кимё саноати маҳсулотлари, соя ҳам бор.

Сал олдинроқ АҚШ, ўз маҳсулотларига тегишли интелектуал ҳуқуқлар бузилаётганини рўкач қилиб, Хитойнинг 1,3 минг турдаги маҳсулотига импорт божи қўйилишини маълум қилган эди. Қўшма Штатлар маъмурияти ҳисоб-китобига кўра шу аснода Хитой импорт божлари учун йилига 50 миллиард доллардан тўлашга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 23 мартида “Хитой савдо таҳдидларига қарши курашиш тўғрисида”ги меморандумни имзолаган эди. Мазкур ҳужжат Хитой маҳсулотларига чекловларни жорий этишга рухсат беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1