Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 февралидан Тошкент вилоятининг М-39 "Тошкент – Термиз" автомобиль йўлининг Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудига ўрнатилган фоторадарлар тўлақонли ишламоқда.
Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизматининг ЎзАга берган хабарига кўра, бугунги кунда 35 мингдан зиёд белгиланган тезликни оширган транспорт воситалари қайд этилди.
Қоидабузар 8 минг 480 нафар ҳайдовчи қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлади.
Вилоят ЙҲХБ томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан махсус тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирда 60 кун ичида жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчилар автомашинаси жарима майдонига қўйилиши назарда тутилган.
05.04.2018 09:29
Тошкент вилояти ЙҲХБ огоҳлантиради: 26 мингдан зиёд автомобиль жарима майдонига қўйилиши мумкин






