Кеча, 4 апрель куни соат 12:40 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-34 “Жиззах – Гагарин” йўналишининг 49-километрида автотранспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилади.
Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро “Нексия”ни “Жиззах – Дўстлик” йўналишида бошқараётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Арнасой туманида яшовчи “Қордаги қоплон” МЧЖ ҳайдовчиси бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида автоулов салонидаги йўловчилар воқеа жойида вафот этган.






