Кеча, 4 апрель куни соат таҳминан 17:00 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
"АҚШ фуқароси бўлган 25 ёшли М.А “Каптива” русумли машинада аёл йўловчи Ўзбекистон фуқароси (1985 й.т.) А.О ни уриб юборган", -дейилган хабарда.
Жароҳат олган йўловчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган, бироқ бугун эрталаб у ҳаётдан кўз юмган.
Маълум бўлишича, аёл пиёдалар йўлагидан ўтаётган бўлган, шу пайтда ўзининг тан олиб айтишича, эътиборсизлик қилган ҳайдовчи пиёдага йўл бермай уриб юборган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлмаган.






