Хонанда Сардор Мамадалиев май ойида бўлиб ўтадиган “Йигит ноласи” концерт дастури олдидан мухлислари учун янги мусиқий танлов эълон қилди…
Демак, шартлар билан танишинг:
1. Хонанданинг “Армонларим” деб номли қўшиғини cover ёки оригинал йўналишда ижро этиш;
2. Cover давомийлиги инстаграм форматида бўлиши керак. Яъни, лавҳа 1 дақиқадан ошмаслиги шарт;
3. Шунингдек, видеони телеграмдаги +99893 9730202 рақамига юбориш керак;
Шу кунгача, танловда 100 дан зиёд иштирокчилар қатнашди, ҳозирча улардан иккитаси танлаб олинди.
Тўрт босқичдан иборат бўлган танловда ғолиб бўлганлар Сардор Мамадалиев билан янги концертида дуэт куйлаш имкониятига эга бўлишади.






