Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Нажимов” чегара-божхона постида қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Р. Д. божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, 10 та қутида жами 2 кг. порох, 50 дона 12 мм. калибрдаги патрон, 1536 дона капсулани божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамиз божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар шахс уларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.






