1

Макгрегор UFC турнири жангчилари ўтирган автобусга ҳужум қилди (Видео)

ДУНЁ 06.04.2018, 15:57
Теглар: Видео
Макгрегор UFC турнири жангчилари ўтирган автобусга ҳужум қилди (Видео)

Ҳужум оқибатида спортчилардан бирининг юзи жароҳатланди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри .

Бруклинда асли ирландиялик бўлган аралаш якка курашчи Конор Макгрегор UFC турнири жангчилари ўтирган автобусга ҳужум қилди.

Жанжалга гувоҳ бўлган одамлар бўлиб ўтган воқеани видеога олишди. Кадрда спортчининг автобус ойнасини синдиришга ҳаракат қилганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, у америкалик жангчи Майкл Кьезига тан жароҳати етказди. Кьези мазкур ҳолат юзасидан судга даъво аризаси киритиш ниятида.

Макгрегорнинг олдида асли рус миллатига мансуб бўлган, ирландиялик Артём Лобов ҳам бўлган. Санкция сифатида уни бўлиб ўтиши режалаштирилган 223 UFC турниридан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1