АсосийJamiyat

Мордовияда ўзбекистонлик қурувчи отиб ўлдирилди

'Мордовияда ўзбекистонлик қурувчи отиб ўлдирилди'ning rasmi

Россиянинг Мордовия Республикасида 54 ёшли муқаддам судланган маҳаллий фуқаро Ўзбекистоннинг 32 ёшли фуқароси билан жанжаллашиб қолиши оқибатида уни ўқотар қуролда отиб ўлдирган, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри Россия Федерацияси тергов қўмитасининг Мордовия Республикаси бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабарига таяниб.

“Тергов давомида эркаклар ўртасидаги жанжал марҳум томонидан судланган киши учун қурилаётган уй сабаб келиб чиққани аниқланди”, — дейилган хабарда.

Суд жиноятчини қатъий режим асосида ўтказиш шарти билан етти йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилди.

    Бошқа янгиликлар