Финнляндиялик фотосуратчи айиқ ва бўри ўртасидаги дўстликни суртага туширди, дея ёзмоқда Bigpicture.ru нашри.

Фотосуратчи Ласси Раутьянен ўн йил давомида бўри ва айиқ ўртасидаги дўстликни кузатиб борган.

Ласси уларни кечқурун соат саккиздан тонг саҳар тўртгача суратга тушираверган.

Жониворлар ҳатто емишларини ҳам бирга баҳам кўришган.











