АсосийJamiyat

Хоразмда тунда рўй берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

'Хоразмда тунда рўй берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди 'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Шовот туманида “Мagnum” русумли трактори билан “Спарк” русумли автомашинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

"5 апрель куни соат 01.10 ларда, Тупроққалъа маҳалласида яшовчи, туман ММТП тракторчиси, 1990 йилда туғилган М.Ҳайитбоев ўзига бириктирилган “Мagnum” русумли тракторини “Шовот-Урганч” йўлининг 22-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни чап томонига бурилаётиб қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1993 йилда туғилган О.Пирметов бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида тўқнашув содир этган", - дейилган хабарда.

Натижада “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси О.Пирметов ва йўловчиси, 1992 йилда туғилган Т.Атамуратовлар жароҳат олиб воқеа жойида халок бўлганлар ҳамда яна бир йўловчиси, 1990 йилда туғилган О.Ражабов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    Бошқа янгиликлар