“Мустақилликнинг 25-йиллиги” конини ривожлантириш лойиҳаси сармоядорлари томонидан Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Рабат қишлоғидаги “Бошработ” маҳалласида жойлашган 10-сонли “Орзу” мактабгача таълим муассасаси қайта реконструкция қилинди.
Бугун, 7 апрел куни ушбу боғчада қайта таъмирдан кейин тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Қисқа муддатда кенг миқёсли демонтаж ва қурилиш ишлари амалга оширилди, янги трансформатор подстанцияси, иситиш қозонлари, болалар арғумчоқлари, тепаликлари ва спорт инвентарининг замонавий конструкциялари тайёрланди ҳамда ўрнатилди. Янги қиёфа касб этган болалар боғчаси мингдан ортиқ оила истиқомат қилувчи аҳолиси зич олис Работ қишлоғининг 100 нафаргача боласини ўз бағрига олади.

Замонавий боғчага “Рабат” қишлоғида истиқомат қилувчи мингдан ортиқ оилаларнинг 100 гача бўлган фарзандлари қабул қилинади.
Очилиш маросимида боғча маъмурияти, “Surhan Gas Chemical Operating Company” компаниясининг вакиллари, “Мустақилликнинг 25-йиллиги” конини ривожлантириш лойиҳаси сармоядорларидан бири, ишбилармон Анрей Филатов ҳам қатнашди.







