Голливуд актёри Сильвестр Сталлоне жума куни ўзининг киноқаҳрамони Рокки ҳайкалининг шоҳсупасида хотира тоштахтасининг очилиш маросимида иштирок этди, дея ёзмоқда РИА Новости нашри.

Бу ҳақда Филадельфия (Пенсильвания штати) шаҳри мэри Жим Кенни ўзининг микроблогида хабар берган.
Ушбу ҳайкал “Рокки” фильмининг асосий воқеалари кечадиган шаҳарнинг “ташриф қоғози”дир.







