АсосийDunyo

“Қора пантера” “Титаник”дан ўзиб кетди (Фото)

'“Қора пантера” “Титаник”дан ўзиб кетди (Фото)'ning rasmi

“Қора пантера” фильми АҚШ киноси тарихида энг кассабоп фильмлар рўйхатининг учинчи поғонасига чиқди, дея хабар берди Известия нашри.


“Қора пантера” АҚШ кинопрокатида 659,3 млн. доллар йиғиб, 1997 йили катта экранларга чиқарилган “Титаник” фильмидан ўзиб кетди.

Дунё прокатида эса фильм 1,29 млрд. доллар тўплаган.

Суперқаҳрамонлик фильми шу йилнинг 16 февралида катта экранларга чиқарилган эди. Маълум бўлишича, фильм ижодкорлари картинанинг давомини суратга олишга иштиёқ билдиришган.

Бошқа янгиликлар