Ҳинд дарёсининг Шимолий Сентинель ороли аҳолиси қадим замонлардан бери ташқи дунёдан узилган ҳода яшайди, дея таъкидламоқда AdMe.ru нашри.
Ушбу орол аҳолиси тош асридагидек кун кўришади. Оролга кирмоқчи бўлганларни камондан ўқ узиб кутиб олишади. Уларнинг наздида янги тамаддун одамлари билан мулоқотга киришишлари билан оролнинг ибтидоий маданиятига путур етади.

Шимолий Сентинель оролининг майдони 72 кв. км. оролда 400 га яқин одам истиқомат қилади.

Оролликлар билан бир неча марта мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилинган: совға-саломлар олиб келинган, оғиз қулоққа етгудай табассум қилинган, бош ерга етгудай таъзим қилнган. Аммо маҳаллий аҳоли меҳмонларни найзалар билан қўрқитишган.

Аҳоли ҳатто орол тепасидан учиб ўтадиган вертолётларга ҳам пайкон отадиган бўлишган.

Расмий жиҳатдан орол Ҳиндистонга қарайди. Аммо Ҳиндистон ҳукумати оролнинг ички ишларига аралашмайди. Биринчидан, у ерга қадам изи қилишнинг ўзи хавфли. Иккинчидан, маҳаллий аҳолида иммунитет жуда паст, уларни ҳатто оддий шамоллаш ҳам оламдан ўтиши мумкин.







