АсосийJamiyat

Зангиотадаги вахшийлик оқибатида ўн икки ёшли бола ҳалок бўлди

'Зангиотадаги вахшийлик оқибатида ўн икки ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2018 йил 16 март куни Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчаси 36-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Б.Саидумаровнинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ёнғин оқибатида уйининг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Б.Саидумаровнинг 2006 йилда туғилган ўғли А.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота тумани Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчаси 3-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1996 йилда туғилган З.Адҳамов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.


    Бошқа янгиликлар