АсосийJamiyat

Ўзбекистон-Туркия пластик жарроҳлик операциялари ҳафталиги бошланди

'Ўзбекистон-Туркия пластик жарроҳлик операциялари ҳафталиги бошланди'ning rasmi

Туркия ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирликлари, ТИКА ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ўтказилаётган “10-Ўзбекистон-Туркия пластик жарроҳлик операциялари ҳафталиги” Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида бошланди.

Туркия Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш Вазирлигига қарашли илғор клиникаларда фаолият олиб бораётган 14 етакчи шифокорлар иштирокида 06-13 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ҳафталик давомида 600дан ортиқ беморларни кўрикдан ўтказиш ва 150 атрофида беморларни операция қилиш режалаштирилган.

Икки мамлакатдаги алоқадор ташкилотларнинг сай-ҳаракатлари билан 10 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаетган ушбу лойиҳа 2014, 2015 ва 2016 йилларда Фарғона вилоятида, 2017 йилда эса Термиз шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Лойиҳа доирасида лаб-танглай ёриқлари, куйиш жароҳатлари ва туғма нуқсонлари бўлган болалар Ўзбекистонлик ва Туркиялик шифокорлар ҳамкорлигида бепул операция қилинадилар.

Акциянинг илк куни беморлар кўрикдан ўтказилди ва операция учун зарур таҳлилларни топширдилар. Акциянинг бошланишги бағишланган ва 7 апрель куни бўлиб ўтган тадбирга Туркия ҳамкорлик ва муврфиқлаштириш Агентилининг Ўрта Осиё ва Кавказ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти раҳбари Др.Али Ўзгун Ўзтурк, Туркия Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг саломатлик ҳафталигини ўтказиш бўйича координатори Гувенч ГУНГОР, Сурхондарё вилояти Ҳокими ўринбосари Мавлуда Кобилова ва Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи Абдусамат Норқобилов иштирок этдилар.

Али Ўзгун Ўзтурк, ТИКАнинг Ўзбекистондаги фаолиятларида соғлиқни сақлаш лойиҳаларига катта аҳамият берилаётгани ҳақида сўз юритиб, ушбу акциянинг мақсади болаларнинг соғлиқларини тиклаш ва уларга хурсандчилик бахш этишдир деб таъкидлаб ўтди.


Сурхондарё вилояти Ҳокими ўринбосари Мавлуда Кобилова “Ушбу акциянинг Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган она ва бола саломатлиги сиёсатига мос равишда амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, бу тадбирни ўтказишни ташкиллаштирган Трукия Жумҳурияти соғлиқни сақлаш Вазирлигига, ТИКА ташкилотига ва барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Сурхандарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бошланган акциянинг биринчи куни 152, иккинчи куни 87 бемор кўрикдан ўтказилиб 25 болажонларда пластик жарроҳлик операциялари амалга оширилди.

Акция доирасида нафақат Сурхондарё вилоятидаги, балки Қашқадарё вилоятидан келган болалар ҳам операция қилинади.


150 артофида бемор болаларни операция қилиш режалаштирилган “Ўзбекистон-Туркия пластик жарроҳлик операциялари ҳафталиги” учун зарур барча дори-дармонлар Туркия томонидан таъминланди.

    Бошқа янгиликлар