АсосийJamiyat

Ставрополдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар жасади Жиззахга олиб келинди

'Ставрополдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар жасади Жиззахга олиб келинди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, кеча, 8 апрель куни вафот этгаларнинг жасадлари олиб келиниб, иккита махсус транспортда Жиззах вилоятининг Зомин туманига етказилди.

Вафот этганлар ўз яшаш жойларига дафн этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 4 апрель куни Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар