Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-278, 09.04.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот маълум қилди.
Қарорга кўра:
- маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;
- маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
- маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
- Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
- маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;
- халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;
- маҳаллий йўналишда юклар ташиш;
- халқаро йўналишда юклар ташиш.
Лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин.






