АсосийJamiyat

Урганчда хизмат автомашиналари топширилди

'Урганчда хизмат автомашиналари топширилди'ning rasmi

Урганчда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти шаҳар ҳамда туманлар кенгашларига “Нексия” ва “Матиз” русумидаги хизмат автомашиналари топширилди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри

— Туманимизда 43 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда услубий ёрдам кўрсатишда кенгашнинг алоҳида ўрни бор, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Боғот тумани кенгаши раиси биринчи ўринбосари Эркин Рўзметов. — Давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар туфайли ҳудудлардаги муаммолар бартараф этилмоқда, ҳуқуқбузарликлар камайиб, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминланмоқда. Машиналар берилиши халқ билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, айниқса, чекка қишлоқлар аҳолисига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришимизга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар