АсосийJamiyat

Биринчи чоракда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилган

'Биринчи чоракда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилган'ning rasmi

2018 йилнинг январь-март ойларида 147,0 мингта бола туғилгани қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 18,2 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега камайган (2017 йилнинг январь-март ойларида 18,3 промилле бўлган).

Туғилиш коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Самарқанд вилоятида (18,9 промилледан 20,1 промиллега) ва Тошкент (15,7 промилледан 16,6 промиллега) шаҳрида сезиларли ўсган бўлиб, аксинча камайиш эса Сирдарё (19,5 промилледан 18,0 промиллега) ва Хоразм (16,9 промилледан 16,1 промиллега) вилоятларида кузатилди.

Жами туғилганларнинг 32,1 %и онанинг 1-фарзанди, 36,8 %и онанинг 2-фарзанди ва 31,1 %и онанинг 3-ва ундан юқори фарзандларига тўғри келмоқда.

Қиз болалар: 69,9 минг нафар. Ўғил болалар: 77,1 минг нафар.

2018 йилнинг январь-март ойларида 37,8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-март ойларида 5,0 промилле бўлган). Ўлим коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Тошкент вилоятида (5,6 промилледан 6,1 промиллега) ва Тошкент шаҳрида (6,9 промилледан 7,0 промиллега) ўсган бўлиб, сезиларли даражада камайиши Фарғона (5,0 промилледан 4,4 промиллега), Хоразм (4,6 промилледан 4,0 промиллега), Андижон (5,7 промилледан 5,2 промиллега) ва Наманган (5,0 промилледан 4,5 промиллега) вилоятларида кузатилди. 2018 йил январь-март ойларида жами вафот этганларнинг 6,7 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ёшдагиларга (2017 йилда 7,4 %), 24,4 %и меҳнатга лаёқатли ёшдагиларга (2017 йилда 25,7 %), 68,9 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдагилар (2017 йилда 66,9 %) ҳиссасига тўғри келди. 2018 йилнинг январь-март ойларида вафот этганлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 минг кишига камайган.

    Бошқа янгиликлар