АсосийJamiyat

Бемор болалар Германияга даволаниш учун юборилади

'Бемор болалар Германияга даволаниш учун юборилади'ning rasmi

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий марказида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари томонидан 12 ёшгача бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Лойиҳа кам таъминланган оилалардаги таянч-ҳаракат тизимининг туғма ирсий касалликлари ва жароҳатлар натижасидаги асоратлари, пешоб йўли (экстрофия, гипоспадия) ва овқат ҳазм қилиш тизимининг туғма нуқсонлари билан операцияга муҳтож, куйиш асоратлари оқибатида жисмоний ҳаракатланиш ва функция бузилишига олиб келувчи кўплаб чандиқли контрактуралар ва уларнинг асоратлари бўлган бемор болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган махсус соғломлаштириш дастури доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Чуқур тиббий кўрикдан ўтказилган Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва пойтахтлик болаларга керакли ташхис қўйилиб, ота-оналарига шифокорлар тавсия ва маслаҳатлари берилди.

Мазкур лойиҳа 8-9 апрель кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам амалга оширилган эди.

11-12 апрель кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 13 апрелда эса Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилади. Энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларига даволаниш учун юборилади.

    Бошқа янгиликлар