Ёқутистонлик 79 ёшли пенсионер кампирни Toyota Harrier машинаси уч марта босиб ўтди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Кекса аёл тирик қолди. Аммо умуртқа поғонаси қаттиқ шикастланган. 68 ёшли ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Қўлга тушгач эса полицияга кампирни пайқамаганини айтган.






