Сариқ денгизда 500 тонна сув сиғимига эга Танзания кемаси ва Жанубий Кореянинг 15 тоннали балиқчи шхунаси тўқнашиб кетди, дея хабар берди ТАСС нашри.
Ҳалокат оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Яна уч киши бедарак йўқолган.
Денгиз полицияси воқеа жойига 15 та катер жўнатган.
Қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда.







