Юртимизда туризмга берилаётган эътибор ва ташкил этилаётган саёҳатлардан руҳланган ҳолда, 2018 йилнинг 7 апрел куни Бухоро вилояти, Пешкў туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшни қарши олган отахон Қудратов Муҳаммад Қулназарович юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз саёҳатини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Саёҳат давомида уларнинг сони 2 та эканлиги аниқланди. Аслонов Омон ота ҳам ҳудди М.Қудратов цингари Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган.
Cаёҳатчи отахонларимиз Тошкент шаҳрига етиб келишди ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига ташриф буюришиб, қўмита ходимлари билан ўзларининг таассуротларини ўртоқлашишди.
Ҳозирги кунга қадар отахонлар, Бухоро – Навоий – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширишган ва мазкур ҳудудлардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат этишган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад ота 70 ёшни қаршилаган бўлса, Омон ота 75 ёшга тўлган.