АҚШ ҳудудига ёпирилган аномал иқлим шароити сабабли кўп миқдорда қор ва ёмғирлар ёғмоқда. Associated Press хабарига қараганда ноқулай шароит туфайли уч киши ҳалок бўлган.
Луизиана штатида кучли шамол вақтида дарахтнинг уйга қулаши оқибатида бир бола қурбон бўлди. Висконсин ва Небраскада эса йўллар музлагани сабабли йўл транспорт ҳодисалари кўпайди. Улар оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Миннеаполис ва Сент-Пол шаҳарлари аэропортларида 400 га яқин рейс бекор қилинди.
16.04.2018 04:36
АҚШда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уч киши ҳалок бўлди






