Хитойнинг Синьсян уездида олти ёшли қизалоқ турар-жой биносидаги лифт шахтасига тушиб кетди, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.
Қизалоқнинг боши шахта конструкциялари орасига қисилиб қолди ва бу унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Шундан сўнг қизча девордаги тутқичлардан бирини ушлаб олиб, қутқарувчилар келгунча 40 дақиқа чидаб турди. Қизалоқ эсон-омон онасининг қўлига топширилди.






