EasyJet авиакомпанияси парвоз пайтида лайнер кабинасида ҳозирги кунда оммалашган илова орқали кўнгилхушлик қилгани учун учувчини ишдан бўшатди, дея хабар берди Ren.tv нашри.
Воқеа Париж-Мадрид рейси пайтида 9 минг метр баландликда содир бўлган. Учувчи ҳатто Snapchat персонажлари иштирок этган видеороликни ҳам тайёрлаган.






