Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда тўлиқ келтирилган.
Қарорга кўра, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг истаклари асосида улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафари ташкил этилади ҳамда ушбу сафар билан боғлиқ барча харажатлар қопланади.
Шунингдек, иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг истаклари асосида Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилади, улар зарур авиа ва темир йўл чипталари билан таъминланадилар.






