1

Ўзбекистонда "Қурилишмашлизинг" компанияси ташкил этилди

ЖАМИЯТ 23.06.2014, 11:15
Ўзбекистонда "Қурилишмашлизинг" компанияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 июндаги қарори билан "Қурилишмашлизинг" республика ихтисослаштирилган компанияси тузилди. Бу ҳақда ГАЗЕТА.УЗ сайти хабар беради.

Республика ихтисослаштирилган «Қурилишмашлизинг» компаниясига қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари ва махсус транспортларни лизинг бўйича етказиб бериш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, қурилиш ташкилотларининг буюртмаларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш вазифалари юклатилди.

Устав фонди 22 млрд. бўлган янги компанияга Молия вазирлиги (устав жамғармасидаги улуши 45,45 фоиз) ТИФ Миллий банки, “Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекнефтьгаз”, “ Ўзбекэнерго” компаниялари (улуши 6,82 фоиздан) ва бошқа акционерлар (13,63 фоиз) муассислик қилишади.

Яқин ойларда шаҳримизнинг барча вилоятларида "Қурилишмашлизинг" компаниясининг филиаллари ташкил этилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1