АсосийJamiyat

Қаламни бир босса, узмай, чап қўлида расм чизишни қойиллатадиган болакай (фото)

'Қаламни бир босса, узмай, чап қўлида расм чизишни қойиллатадиган болакай (фото)'ning rasmi

Бу болакай ўқиш ва ёзишни билмайди. Ёши олтида. Чап қўлида расм чизишни қойиллатади.

Энг қизиғи, самарқандлик Жавлонбек Нораловнинг мураббийи йўқ. Унга ҳеч ким расм чизишнинг сир-асрорларини ўргатмаган.

Бу болакай ҳақида Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши хабар топгандан сўнг, уни қидириб борди.

Сеҳрли мўйқалам соҳиби Нарбай туманидаги “Обод қишлоқ” лойиҳасига тушган “Бўстон” қишлоғида истиқомат қиларкан.

2012-йили шу қишлоқда туғилган. Суҳбат жараёнида етакчилар бу болакайнинг яна бир хислатини кўришди.

Қаламни бир босса, бўлди, ижодий ишни тугатмагунча узмаскан.

Энг ажабланарлиси, Жавлонжон шунча чизган расмларининг биронтасида, бир марта бўлса ҳам ўчирғичдан фойдаланмаган.

Марҳамат, фавқулотда истеъдод эгаси 6 ёшли йигитча чизган расмлар билан танишинг.

Ёшлар иттифоқи болакайнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаб, унинг дунёга машҳур рассом бўлиб етишиши учун мавжуд барча имкониятларини сафарбар этади.

    Бошқа янгиликлар