1

Тошкентда термитларга қарши курашиш усули топилди

ЖАМИЯТ 23.06.2014, 15:29
Тошкентда термитларга қарши курашиш усули топилди

Ўзбекистон олимлари томонидан термитларга қарши курашиш воситаси топилди. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар беради. 

Экологик жиҳатдан ҳавфсиз бўлган ушбу восита Тошкент давлат аграр университети олимлари томонидан шаҳар ва қишлоқлардаги ёғоч кушандаларини йўқ қилишга мўлжалланган.

Бундан 200 миллион йил олдин пайдо бўлган термитлар уй суваракларининг авлоди саналади. Табиатга уларнинг катта фойдаси тегади. Аммо аҳоли пунктларида улар уйларга катта зарар етказмоқда.

Юртимизда термитларнинг касбий орти ва туркистон термити турлари учрайди. Орол денгизи атрофидаги иқлимнинг ўзгариши туфайли термитларнинг сони кўпайиб, аҳоли яшаш пунктларида тобора кўпаймоқда. Улар орасида ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива ёдгорликлари ҳам бор.

Олимлар томонидан таклиф қилинаётган восита эса экологик тоза ва безарар. Муаллифлар томонидан ушбу воситага патент олиш учун ариза берилган. 

Шарҳлар

Меҳмон маманазар 03.11.2023, 10:40
Шу ташкилот ёки фирма қаерда адрес бериглар илтимлс
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1