АсосийJamiyat

Москвадан Қаршига тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилмоқда

'Москвадан Қаршига тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси “Москва (Домодедово) — Қарши” йўналишида янги рейс қўйилишини маълум қилди.

Бу ҳақда ушбу авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Қатновлар шу йилнинг 2 майидан йўлга қўйилади.

Парвозлар Москвадан Қаршига ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага эса сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Барча рейслар замонавий “Airbus” авиалайнерларида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар