1

Урганчда аёл уйнинг 5-қаватидан пастга тушиб кетди

ЖАМИЯТ 18.04.2018, 09:44
Урганчда аёл уйнинг 5-қаватидан пастга тушиб кетди

2018 йилнинг 16 апрель кунига ўтар кечаси Урганч шаҳрининг кичик даҳаларидан бирида содир бўлган мудҳиш ҳодиса шу ҳудудда яшовчи фуқароларни ваҳимага солди. Кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилар не кўз билан кўрсинки, уй ёнида қонга беланиб аёл мурдаси ётарди.

Вилоят ички ишлар ходимларининг дастлабки суриштирув жараёнида аниқланишича, Хонқа туманида яшаган 33 ёшли аёл 2018 йил 15 апрель куни кечки пайтда Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг 5 қаватида яшайдиган таниши 1975 йилда туғилган йигитнинг уйига меҳмонга келади.

“Дўстона учрашув” сабаб ёзилган дастурхондан спиртли ичимликлар ҳам жой олади.

Мезбон йигитнинг сўзларига кўра, анча давом этган зиёфат сўнгида кайфи ошиб қолган аёл ўзини нечанчи қаватда ўтирганини ҳам унутган шекилли, тоза ҳаводан нафас олиш учун бешинчи қаватда жойлашган уйнинг айвонига чиққанида, пастга тушиб кетади. Катта баландликдан йиқилган аёл олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойининг ўзида вафот этган.

ЎзА хабарига кўра, ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1