1

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган бир қатор инспекциялар тугатилади

ЖАМИЯТ 18.04.2018, 12:00
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган бир қатор инспекциялар тугатилади

Жорий йилнинг 1 августидан мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган бир қатор инспекция ва марказлар тугатилиб, ўрнига янгилари ташкил этилади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси, “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилади.

Эндиликда Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Ўздонмаҳсулот” АКнинг Ғўза уруғчилиги республика маркази ва Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази негизида, уруғликлар, шу жумладан, пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона ва замонавий тизимини шакллантириш учун масъул бўлган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1