АсосийJamiyat

​Диний эстремизм ​билан айбланган шахс оила аъзолари бағрига қайтарилди

'​Диний эстремизм ​билан айбланган шахс оила аъзолари бағрига қайтарилди'ning rasmi

Диний эстремизм билан боғлиқ бўлган жиноят содир этиб қидирувда юрган шахс ўзининг ихтиёри билан Бухорога қайтди, деб хабар бермоқда Бухоро ИББ.

Хабарда қайд этилишича, Бухоро вилояти ИИБ тезкор-ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, 1984 йилда Олот туманида туғилган, Бунёдкор МФЙ, Ифтихор кўчаси 16-уйда яшаган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2442-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб қидирувда бўлган Нарзиев Фаррух Турамуродовичга нисбатан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек, унинг яқин қариндошлари билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида, Ф.Нарзиев ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширишга кўндирилди.

Вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда унга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган, яъни “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, Фаррух Нарзиев олиб борилган тегишли суҳбат ва тушунтириш ишларидан сўнг ўз оиласи бағрига юборилди.


    Бошқа янгиликлар