Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада йиғилиш бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.
Унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди.
Шунингдек , раис ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Музаффар Комилов ҳамда Нурман Абдулхасан Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, шу давргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида О.Юсупов фаолият юритиб келаётган эди.
18.04.2018 13:10
Диний ишлар бўйича қўмита раҳбариятида ўзгаришлар бўлди






