АсосийJamiyat

Хотин-қизлар билан ишлаш мутахассислари иш бошлади

'Хотин-қизлар билан ишлаш мутахассислари иш бошлади'ning rasmi

Тошкент вилояти Қибрай туманида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича янги тайинланган мутахассислар учун ўқув-семинар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, барча маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилган эди.

Бундай семинарлар Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманларида ҳам ўтказилди. Соҳа ходимлари томонидан ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, аёлларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандликка кенг жалб этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

    Бошқа янгиликлар