1

“Хазрати Имом” жоме масжиди таҳоратхонасидан 40 мингга яқин АҚШ доллари ўғирланди

ЖИНОЯТ 19.04.2018, 10:31
 “Хазрати Имом” жоме масжиди таҳоратхонасидан 40 мингга яқин АҚШ доллари ўғирланди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги масжиддан катта миқдордаги АҚШ доллари ўғирланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 6 апрелда хусусий тадбиркор, 1988 й.т. С.Мамасодиқов ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 апрель куни соат 19.00ларда, шаҳар ҳудудида жойлашган “Хазрати Имом” жоме масжидининг таҳоратхонасида ичида 38.740 АҚШ доллари бўлган барсеткасини унутиб қолдирганлиги ва бир оздан сўнг қайтиб келиб барсеткасини тополмаганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Бобур кўчаси 9-уйда яшовчи, 1970 й.т. А.Кенжаев ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Қозигузар” МФЙ Гулистон кўчаси 104-уйда яшовчи, 1962 й.т. Ғ.Нишоновлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1