1

Заҳарли қўзиқоринларни сотган аёл жиноий жавобгарликка тортилди (видео)

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 13:00
Теглар: Видео
Заҳарли қўзиқоринларни сотган аёл жиноий жавобгарликка тортилди (видео)

Пойтахтда консервалаш ва сақлаш қоидаларига тўла риоя қилмаган ҳолда тайёрланган маҳсулотдан бир неча киши жабрланди, бир киши вафот этди.

Тошкент шаҳри Яшнабод туманида мазкур ҳолат юзасидан, яъни фуқаро Олеся Данилова иши бўйича очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Маълум бўлишича, у 2017 йилнинг март ойида "Авиасозлар" деҳқон бозоридан нотаниш аёлдан уч хил турдаги, жами 18 гк қўзиқорин харид қилади. Уларни қайта ишлаб, қишга сақлаб қўяди.

Аёл шу йилнинг сентябрь оийда қўзиқориннинг бир қисмини "Олой" бозорига олиб чиқиб сотади.

Айнан қўзиқорин сотувга чиқарилган санада, 12 сентябрь куни Республика эпидимиолигия маркази ҳамда эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтига заҳарланиш симптомлари билан оғриган беморлар кела бошлади. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилган жами 7 киши шифохонага мурожаат қилди.

2017 йил 20 сентябрь куни эса Маргарита Кошлева кучли заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Ўтгазилган сайёр суд мажлисида барча ҳолатлар муҳокама қилинди ва суд ҳукми ўқилди.

Жабрланувчиларнинг давоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, судланувчига нисбатан тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 1 йилу 6 ойлик синов муддатига алмаштирилди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1