1

Вазни 24 килограммгача етувчи ҳайратланарли қуёнлар “Хayrli oqshom” студиясининг меҳмони бўлишади

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 13:56
Вазни 24 килограммгача етувчи ҳайратланарли қуёнлар “Хayrli oqshom” студиясининг меҳмони бўлишади

Қизиқувчилар “Бельгия Фландери” зотига тегишли қуённинг қадрини яхши билишади. Вазни 24 килограммгача етувчи бу насл Ўзбекистонлик ишқибозлар томонидан ҳам етиштирилмоқда.

Яна бир маълумот, яқин орада қуён терисидан пўстин кийган ўзбек аёлларининг сони ҳам ортса ажабмас. Сабаби тиниб тинчимас ҳамюртларимиз асосан териси учун қадрланадиган “Рекс” наслига оид қуёнларни кўпайтириш билан ҳам шуғулланишмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра нозик ҳилқат вакилалари қоматларини асрашни, доимо ёш ҳамда латофатли кўринишни исташса ўз рационларига қуён гўштини киритишлари лозим. Сабаби у бошқа шу турдаги маҳсулотларга нисбатан жуда тез ҳазм бўлади ва холестириндан ҳоли.

“Sevimli” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Хayrli oqshom” дастурининг бугунги сонида қуёнчиликнинг яна бошқа сир асрорлари билан танишасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1