1

Инсондаги ортиқча бармоқ, хол, қулоқнинг ортиғини кесиб ташлашнинг ҳукми қандай?

ҲИДОЯТ САРИ 19.04.2018, 17:43
Инсондаги ортиқча бармоқ, хол, қулоқнинг ортиғини кесиб ташлашнинг ҳукми қандай?

Cавол: Бир ярим ёшимда чап оёғимдаги олтинчи бармоғимни операция қилиб олиб ташлашган. Ўшанда динни тушунадиган баъзи кишилардан буни (операцияни) қилиш мумкинми, деб сўрашганида, улар бўлади, дейишган экан. Энди эса кўплар Аллоҳ шундай яратган нарсани олиб ташлаб, хато қилишган, деб айтишяпти. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?

Жавоб: Қуръони каримда:

“Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: “Албатта, бандаларингдан белгиланган (маълум) улушимни олурман, уларни адаштираман, ҳою ҳавасга чўктираман. Уларга буюраман – ҳайвонларни қулоқларини кесадилар, Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар. Ким Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, демак у аниқ зиён қилибди” (Нисо, 118–119), дея марҳамат қилинган.

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ берган хилқатни ўзгартирувчиларга лаънат бўлсин”, деганлар. Келтирилган оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики, хилқати, шакли ва жинсини ўзгартиришга ҳаракат қилиш ҳаром ҳисобланади.

Бироқ инсондаги ортиқча бармоқ, хол, қулоқнинг ортиғи каби айрим кишилардагина учрайдиган аъзоларни кесиб ташлаш уламоларнинг фатволарига мувофиқ икки турга бўлинади. Биринчиси – ҳаром, яъни мумкин эмас. Иккинчиси – жоиз.

  1. Агар ўша ортиқча аъзо инсон ҳаётининг бир маромда кечиши учун зарар етказмаса, унга кундалик ҳаётда ноқулайликлар туғдирмаса, уни кесиб ташлаш мумкин эмас. Чунки бу ҳам хилқатни ўзгартиришга киради.
  1. Модомики, ортиқча аъзо инсоннинг соғлиғига муайян хавф туғдириб, тўлиқ маромда ҳаракатланиши ёки инсон табиатига хос амалларни бажаришида халал берар экан, табиб ёки шифокор маслаҳати билан уни кесиб ташлаш, қисқартиш мумкин бўлади. Чунки Ислом шариати инсонга имкониятидан ортиқ талаб юкламайди ва унинг тўлақонли ҳаёт кечиришини чеклаб қўймайди.

“Сўраган эдингиз” китоби асосида ЎМИ Матбуот хизмати тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1