Балтимордаги Мэриленд унверситети олимлари чекиш эркакларда инсульт хавфини қай даражада келтириб чиқаришини аниқлашди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Тадқиқот элликка тўлмаган 615 нафар эркаклар ўртасида ўтказилди.
Маълум бўлишича, кашандаларда чекмайдиганларга нисбатан инсульт хавфи 88 фоизга ортар экан. Бир кунда 10 донадан кам сигарет чекадиганларда эса бу кўрсаткич 46 фоизни ташкил этган. Бир кунда икки қути сигарет чекадиганлар умуман чекмайдиганларга нисбатан беш баробар заиф бўлишар экан.







