Бутун дунёда юрак-қон тизими касалликлари ҳамон одамларни кўпроқ безовта қилиб келмоқда, дея таъкидламоқда Лайф нашри.
Калифорния университети олимларининг аниқлашича, ҳозирги замон одамларини террорчилар ҳужуми ёки автоҳалокатлар эмас, юрак-қон тизими билан боғлиқ касалликлар симптомлари безовта қилаётган экан.
Бу тадқиқотни олимлар кишиларнинг Google-қидирувдаги сўровлари орқали аниқлашган. Маълум бўлишича, Интернет тармоғига кирган ҳар 13 кишидан бир нафари Google-қидирувга юрак касалликлари билан боғлиқ сўровни ёзар экан.







