Голливуд юлдузи Марк Хэмилл “Юлдузлар жанги” франшизасидаги ўзининг Люк Скайуокер ролига қайтмоқчи эмаслигини билдирди, дея маълум қилмоқда Сегодня нашри.

Ветеран актёрнинг бундай фикрга келишига фазовий сагада малика Лея образини яратган актриса Кэрри Фишернинг ўлими сабаб бўлган

Актёрнинг айтишича, дўсти ва ҳамкасбининг вафотидан сўнг франшизанинг тақдирига бефарқ бўлиб қолган. “Энди менга барибир. Хан Соло кетди, демак, Люк ҳам кетади”, – дейди Марк.

Эндиликда фильм ижодкорлари янги юлдузлар – Дэйзи Ридли, Адам Драйвер ва Жон Бойегаларга умид билдиришмоқда.






