Республика ихтисослашган болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида блиц, рапид ҳамда стандарт йўналишларида ўтаётган Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова, Зилола Актамова, Моҳинур Ҳабибуллаева, Сафиноза Жалилова, Ситора Сапарова, Тоҳир Неъматов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Олмос Раҳматуллаев, Али Қосимов тенгқурлари орасида маҳорат кўрсатиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. 
Умумжамоа ҳисобида самарқандлик шахматчилар 1-ўринга лойиқ топилди. Кейинги ўринларни Навоий ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари эгаллади. 
Мусобақа ғолиби ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.






