Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида пахта тозалаш заводида ёнғин рўй берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"18 апрель куни соат 05.00ларда, Бобур маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган “Шўрчи пахта тозалаш” АЖга қарашли пахта сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида омборхона остида бўлган пахта толаси маҳсулотларининг бир қисми ёниб зарар кўрган", - дейилган хабарда.
Жароҳат олганлар йўқ.






