1

Икки ойда Ўзбекистон Қозоғистондан 487 минг тонна буғдой сотиб олди

ЖАМИЯТ 20.04.2018, 17:10
Икки ойда Ўзбекистон Қозоғистондан 487 минг тонна буғдой сотиб олди

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қозоғистон хорижга 167,3 миллион АҚШ долларилик буғдой экспорт қилган. Хусусан, Ўзбекистонга 487 минг, Тожикистонга 127,9 минг, Афғонистонга 99,1 минг, Туркияга 93,3 минг, Хитойга 75,4 минг, Италияга 77,6 минг тонна ана шундай хом ашё етказиб берилган, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Айни чоғда ҳисобот даврида Қозоғистон 452,3 минг тонна унни чет давлатларга чиқарган. Шундан 289 минг тоннасини Афғонистон, 132 минг тоннасини Ўзбекистон харид қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1